БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ — анъанавий ва режали буйруқбозлик тузумидаги иқтисодий муносабатлардан бозор муносабатларига ўтиш жараёни. Бу жараён иқтисодий зарурат, чунки анъанавий ёки режали буйруқбозлик тизимлари барқарор иқтисодий тараққиётни ва халқ фаровонлигини таъминлай олмай қолади ҳамда Бозор иқтисодиётига ўтиш орқали иқтисодий равнаққа эришиш йўли танланади. Тарихан Б и. ў. нинг уч йўлини кўрсатиш мумкин:

1) анъанавий натурал хўжалиги иқтисодиётидан Бозор иқтисодиётига ўтиш ;

2) қолоқ ва мустамлака характеридаги иқтисодиётдан Бозор иқтисодиётига ўтиш ;

3) режали буйруқбозлик иқтисодиётдан Бозор иқтисодиётига ўтиш Шунга кўра Б. и. ў. нинг илк классик модели; мустамлакачилик зулмидан озод бўлган Осиё ва Африка мамлакатлари модели; собиқ социалистик мамлакатлар модели мавжуд. Классик модель энг кўҳна модель сифатида Европа мамлакатларига хос бўлган. Бу ерда Бозор иқтисодиётига ўтиш кўп босқичли бўлиб, асрлар давом этган табиийтарихий жараён шаклида кечган. Дастлаб анъанавий натурал хўжалик майда товар хўжалигига, бу эса ўз навбатида асов бозор иқтисодиёmura айланган. Бозор иқтисодиётига ўтишга хос бўлган қонуниятлар Европа мамлакатларида дастлабки синовдан ўтган. Осиё ва Африка мамлакатлари моделини амалга ошириш тўпланган тарихий тажрибага таянди: анъанавий хўжаликни бозор хўжалигига айлантириш мустамлакачилик зулми шароитида метрополиялар таъсирида бошланди ва улар манфаатига хизмат қилди, бу жараён сунъий равишда тўхтатилмай, аксинча мамлакатлар озодликка эришган шароитларда ҳам давом этди, бозор муносабатлари ўз табиатига мое тушадиган иқтисодий заминдан — хусусий мулкчиликдан ўсиб чикди, чет элнинг моддий ва молиявий ёрдамига таянди. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни тарихий сакраш шаклида, яъни Европа учун муқаррар бўлган тарихий босқичларни ўтамай, уларни четлаган ҳолда анъанавий иқтисодиёт ёхуд ривожланмаган бозор хўжалигидан унинг ривожланган шаклига ўтиш сари бормоқда.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг энг сўнгги модели собиқ социалистик мамлакатлар модели бўлиб, ўтиш бу мамлакатларда режалибуйруқбозлик иқтисодиётини қайта қуриш асосида бормоқда. Собиқ социалистик мамлакатларда Бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки шартшароити ҳар хил, шунга кўра аҳоли орасида бозор кўникмалари ҳам турлича даражада сақланган. Бу мамлакатларда режали буйруқбозлик хўжалигидан бозор иқтисодиётининг замонавий тараққий этган шаклига утилади. Ўтиш жараёни тез кечади, чунки бу социализм давридан қолган моддий базага, малакали иш кучига ва илмий техникавий салоҳиятга таянади. Собиқ социалистик мамлакатларда Бозор иқтисодиётига ўтиш улардан баъзиларининг давлат мустақиллигини таъминлаш б-н биргаликда кечмоқда. Бу МДҲ мамлакатларига хос. Бозор иқтисодиётига ўтиш кенг ва теран бозор ислоҳотларини талаб қилади. Ўзбекистоннинг Бозор иқтисодиётига ўтиш ҳам миллий мустақиллик ва кенг кўламли бозор ислоҳотларининг ўтказилиши билан амалга оширилмоқда (қ. Бозор ислоҳотлари).

Ад.: Каримов И., Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т., 1993; Каримов И., Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, Т., 1995; Каримов И., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Экономика переходного периода, М., 1995; Ўлмасов А., Шарифхўжаев М ., Иқтисодиёт назарияси, Т., 1995; Тўхлиев Н., Бозорга ўтишнинг машаққатли йўли, Т., 1999.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...