БОЗОР СЕГМЕНТИ (лот. segmentum — қисм) — бозорнинг сотиладиган товарлар тури, ҳудудий жойлашуви, харидорларнинг тоифаси ва ижтимоий қатламлари каби белгиларга кўра алоҳида қисмларга ажралиши. Бозорни сегментларга ажратишда аҳолининг харид қобилияти, яшаш шароити, ёши ва жинси, қайси товарларни афзал кўриши, кишиларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи, инфляция даражаси, бозор инфратузилмаси ва б. белгилар асосий омил бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида бозорда қандай валютанинг юриши, ниманинг яхши сотилиши, харидорларнинг одатанъаналари ва феълатворлари, харид қобилиятига мувофиқ бозорга товар етказиб турилади. Бозор сегменти оркали товарларни кам сарфхаражатлар билан яхши нархда сотиш имкони яратилади.