БОЗОРБОЕВА

БОЗОРБОЕВА Мунаввара (1956.3.3, Амударё тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқўқитувчиси (1995). Тошкент чет тиллар пед. ин-тини тугатган (1979). 1979 й. дан Гурлан туманидаги 1мактабда инглиз тили ўқитувчиси, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, 1981 й. дан бошланғич синф ўқитувчиси. Бозорбоева дарсларни кўргазмали қуроллар асосида самарали ташкил этишга катта аҳамият беради. Бошланғич таълимда саводхонликни ошириш бўйича иш тажрибаси китобча тарзида ва «Бошланғич таълим» жур. да чоп этилган.

Loading...