БОЗОРҚАЛЪА

БОЗОРҚАЛЪАБеруний ш. дан 40 км шаркда, Амударёнинг ўнг соҳилидаги шаҳарқалъа харобаси (мил. ав. 6 — 4-а. лар). С. П. Толстоераҳбарлигидаги Хоразм археологияэтнография экспедициям топиб ўрганган (1938). Шаҳар тўғри тўртбурчак тарҳли; бинолар пахса ва хом ғиштдан қурилган, нишон туйнукли (тиркаш) ва буржли қўш мудофаа девори билан ўралган. Деворлар оралиғидаги йўлакнинг эни 3 м. Ғиштлар 40×10 см ҳажмда, махсус тамғали бўлган. Қалъа (100×120 м) шаҳарнинг шарқий бурчагида жойлашган. Бозорқалъа ҳудудидан турар жой ва кулолчилик устахоналарининг қолдиқлари, сирли сопол идишлар, оғзи кенг, чамбари жимжимадор, таги ясси хум, тош ёрғучоқлар, остодонлар, қад. Миср худоси Бес, одам ва ҳайвонлар ҳайкалчалари, зебзийнат буюмлари топилган.