БОЗОРХОНИМ

БОЗОРХОНИМТуркистон тизма тоғлари марказидаги довон. Сангзор дарёси водийси (Самарқанд вилояти) б-н Зарафшон дарёси водийсининг Тожикистонга қарашли қисмини бирлаштиради. Зомин тоғўрмон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашгзн. Мутлақ бал. 3401 м. Довон ён багри анча тик бўлиб, унга Бойқўнғирсой водийси бўйлаб ўтган сўқмоқ йўлдан борилади. Довонда иқлим совуқ, ўртача йиллик тра —1°, йилига 700—800 мм ёғин тушади. Бозорхонимдан Бойқўнғирсой бошланади. Довондан ёзнинг дастлабки кунларидан бошлаб кеч кузгача пиёда ва отда ўтиш мумкин.