БРАДФОРД

БРАДФОРД — Буюк Британиядаги шаҳар, Англияда. Аҳолиси 460 минг кишидан зиёд. Т. й. тугуни. Жун (мовут) саноатининг йирик маркази. Машинасозлик (жумладан, тўқимачилик ва электротехника машиналари), тикувчилик, полиграфия, кимё, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Унт бор. 14—18-а. лар меъморий ёдгорликлари сақланган.