БРАГЕ

БРАГЕ (Brahe) Тихо (1546.14.12, Кнудструп — 1601.13.10, Прага) — даниялик астроном; амалий астрономия ислоҳотчиси. Браге бошчилигида қурилган расадхона (1576) Ураниборг, яъни «астрономлар уйи» деб атадди. Браге расадхонада 20 й. дан ортиқ юлдуз, сайёра ва кометалар устида тадқиқотлар олиб борди. Ой ҳаракатидаги йиллик нотекислик ва вариацияларини, кометалар атмосфера ҳодисаси эмаслиги (уларнинг Ойдан ҳам йироқда эканлиги)ни аниклади. Ёругликнинг Ер атмосферасидаги рефракциясч жадвалларини тузди. Йиллик прецессия қийматини жуда аниқ (51») топди. Браге Коперник системасини тан олмаган. У Ер олам марказида жойлашган, Қуёш унинг атрофида айланади, сайёралар эса Қуёш атрофида айланади, деган фикрга келган. Брагенинг Марсни кузатувлари натижалари асосида И. Кеплер сайёраларнинг ҳаракатланиш қонунини яратган.