БРАГУЙЛАР

БРАГУЙЛАР — Покистондаги халқ. Асосан Балужистон ва Синд вилоятларида (750 минг киши), Эрон ва Афғонистонда ҳам яшайди. Умумий сони 835 минг киши (1992). Брагуй тилида сўзлашади. Диндорлари — мусулмонсуннийлар. Балужистонни инглизлар босиб олгунига қадар Брагуйлар бу ўлкада ҳукмрон элат бўлиб, улар орасидан 1666 й. дан балуж ва брагуй қабилалари конфедерациясини бошқарган Калат хонлари келиб чиққан.