БРАҲМАПУТРА

БРАҲМАПУТРА, Брамапутра Жан. Осиёда, Хитой (Тибетдаги номи Цангпо) , Ҳиндистон ва Бангладешдаги дарё. Уз. 2900 км, ҳавзасининг майд. 935 минг км2. Тибет тоғлигининг жан. шарқида, 4800 м га яқин баландликда Ладакҳ тизмасидаги музликлардан бошланади. Жан. Тибетдаги кенглик бўйлаб чўзилган чуқур тектоник чўкмадан оқиб ўтади. Сўнгра жан. га кескин бурилиб, Ҳимолай ва Ҳиндихитой тоғлари орасидаги улкан эрозия дарасидан ўтгач, ҲиндГанг текислигига чиқади. Бенгалия қўлтиғига қуйилиш олдида Ганг дарёси билан қўшилиб, катта (майд. 80 минг км2) дельта ҳосил кидали. Асосан қор ва ёмғирдан сув олади. Езда муссон ёмғирлари ва Ҳимолай тоғларидаги эриган қор сувлари ҳисобига тўлиб оқиб, қуйи оқимида сув сатҳи 10—12 м кўтарилади. Қишда суви анча камаяди. Ўртача йиллик сув сарфи 12 минг м3/сек. Ёзда 15 минг м3/сек., қишда 4 минг м3/сек. Гидроэнергетика ресурси ниҳоятда катта (60 млн. кВт). Браҳмапутранинг қуйилиш еридан Дибругарҳ ш. гача (1290 км) кема қатнайди. Суғоришда кенг фойдаланилади. Браҳмапутра соҳилида Шигадзе (Хитой), Гаухати (Хиндистон) ва б. шаҳарлар жойлашган.