БРАҲМИ

БРАҲМИ — қад. бўғинли ҳинд ёзувларидаи бири. Мил. ав. 3-а. да юзага келган. Ҳиндистон ва Ҳиндихитой [Мьянма (Бирма), Шри Ланка ва б. ] даги ҳоз. кўпгина ёзувларга асос бўлган. Бу ёзувдаги ёдгорликлар буддийликка оид олий фармонлар бўлиб, шоҳ Ашок (мил. ав. 272—232) даврига мансуб. Буларнинг кўпчилиги қояларга ва ибодатхоналарнинг устунларига ўйиб битилган. Браҳмининг келиб чиқиши аниқланмаган; ёзувнинг юзага келишига финикия ёзуви (немис олимлари А. Вебер, Т. Бюлер ва б. фикрича), шунингдек оромий ҳамда жан. араб ёзувлари таъсир этган, деган тахминлар мавжуд. Бундан ташкари, Браҳми билан ҳозирча ўқишга муваффақ бўлинмаган кўҳна ҳинд ёзувини (МохенжоДаро, мил. ав. 3—2-минг й.) боғлашга ҳаракат қилинади (ҳинд олимлари — Е. Шамашатри, С. К. Чаттержи ва б.). Б. алифбоси 31 бўғин белги (ундош ва «а» унли)дан иборат. Булардан ташқари, 4 та унлиларни билдирувчи белги ва яна алоҳида белги (анус вара) қабул қилинган, кейингиси артикуляция ўрнига кўра туркий тилдаги «нг» кабидир.

Prev Article

БРАШОВ

Next Article

БРЕЙ