БРАКОНИДЛАР

БРАКОНИДЛАР (Braconidae) napдақанотлипар туркумига мансуб фойдали (энтомофаг) ҳашаротлар оиласи. Танасининг уз. 5—15 мм. Қорнининг дастлабки 3 бўғими (сегменти) калта, баъзан биринчиси бир оз узунроқ. Оёқлари, одатда ихчам, болдирида пихи бор, ўтирғич ёки поясимон қоринли; 2—3бўғимлари ўзаро ҳаракатсиз бириккан. Қаттиқ қанотлилар, тангақанотлилар, тенгқанотлилар туркуми вакилларида паразитлик билан ҳаёт кечиради. Браконидларнинг кўпгина турлари қандалалар, қўнгазлар, капалаклар, арракашлар, чумолилар ва пашшаларнинг ички паразитидир. Вояга етган Браконидлар гул нектари ёки сўрувчи ҳашаротларнинг чиқиндилари (ширасимон суюклик) билан озиқпанади. Катта ёшдаги личинкаси хўжайин қуртида қишлайди. Йилда 5 — 6 авлод беради. Браконидларнинг кўпчилиги серпушт (1000 тагача тухум қўяди). Ўрта Осиёнинг суғориладиган деҳқончилик минтақасида Браконидларнинг эшилган апантелес (Apanteles condestus Nees.), porac (Rhogas dimidiatus Spin), микроплитус (Microplitis spectabilis Hal.), амикроплус [Amicroplus (Macrocentrus) collaris Spin. ], бракон (Habrobracon hebetor Say.) ва б. турлари тарқалган. Қ. х. да Браконидлар кўпгина вакилларидан зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик курашда кенг фойдаланилади.