БРАМС

БРАМС (Brahms) Иоганнес (1833.7.5, Гамбург — 1897.3.4, Вена) — немис композитори, пианиночи ва дирижёр, мусиқий романтизмнинг ёрқин вакили. Брамс турли таркибдаги ижрочиларга мулжалланган жами 400 га яқин вокал (кўшиқ, романс, дуэт, хор ва б.) асарлар яратди. Булар орасида Ҳофиз Шерозий шеърларига ёзилган «Тўққизта қўшиқ ва садолар» ҳамда «Бешта қўшиқ» (овоз ва фортепиано учун, 1863, 1864—68) Брамснинг энг ёрқин ориентал (умумшарқий) асарларидир. Шунингдек, машҳур «Венгерча рақслар» (жами 21 та, 1880), қайта ишланган венгер, лўли ва б. халқлар қўшиқларида ҳам шарқона услуб хусусиятлари сезилади. Брамснинг «Немисча реквием»и (1868), 4 та симфонияси (1874—85), фортепиано ва оркестр (2 та), скрипка ва оркестр, скрипка, виолончель ва оркестр учун концертлари, фортепиано учун 3 та сонатаси, интермеццолари ва б. асарлари Европа романтик мусиқаси дурдоналари қаторидан ўрин олган. Брамснинг симфониялари, камерчолгу ва вокал асарлари Ўзбекистонда ҳам ижро этиб келинади.