БРАНДЕНБУРГ

БРАНДЕНБУРГ — Германиянинг Бранденбург еридаги шаҳар. Хафель дарёси (Эльба ирмоғи) бўйидаги порт. Аҳолиси 95 минг кишидан зиёд. Йирик транспорт йўллари тугуни. Пўлат қуйиш ва пўлат прокати тайёрлаш марказларидан. Металлургия, металл конструкциялар, тракторсозлик, даре кемасозлиги, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳаргатахм. 1170-й. ларда асос солинган.