БРАНДЕНБУРГ

БРАНДЕНБУРГГермания ери. Майд. 20 минг км2. Аҳолиси 2,5 млн. киши (1994). Маъмурий маркази — Потсдам ш. Б. марказида ер ҳуқуқига эга бўлган алоҳида маъмурий бирлик, мамлакат пойтахти — Берлин ш. жойлашган. Бранденбургда аҳоли зичлиги бошқа ерларга нисбатан кам. Ўрта асрларда Бранденбург ўрнида аҳолиси асосан Голландия, Чехия ва Франциядан бадарға қилинганлардан иборат немис князлиги бўлган. 1356 й. дан курфюрстлик (1415 й. дан Гогенцоллернлар бошқардилар; 1486 й. дан уларнинг қароргоҳи Берлин эди); 1618 й. дан Бранденбург Пруссия давлатидаги Пруссия герцоглиги билан бирлашди. 1815—1945 й. ларда Пруссия провинцияси, сўнгра Германия ери бўлиб, 2-жаҳон урушидан сўнг Бранденбург вилоятларининг катта қисми совет оккупацияси зонасига кирди, 1949 й. дан ГДР тасарруфида, 1990 й. да ГДР ва ГФР қўшилгандан сўнг, бирлашган Германия таркибида.

Б. Германиянинг янги ерлари ичида майдони жиҳатидан энг каттаси. Майдонининг 35% ўрмон. Б. дан Хавель ва Шпре дарёлари оқиб ўтади. Табиат муҳофазасига эътибор кучли. Табиат парклари, қўриқхоналар ва резерватлар кўп. Бранденбург индустриалаграр р-н. Қ. х. ва ўрмончилик Б. иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Бущой, жавдар, картошка, қанд лавлаги, мойли ўсимликлар экилади, Берлин ҳамда Одербурх ш. лари атрофида сабзавот ва мева етиштирилади. Транспорт машинасозлиги, станоклар и. ч., электроника, энергетика, озиқ-овқат ва кимё саноати ривожланган. Саноатлашган қисми — Айзенхюттенштадт (пўлат қуйиш) ва Котбус (қўнғир кўмир қазиб олиш, кимё са, ноати ва энергетика). Берлиндан жан. да, Людвигсфельдда тайёр қисмлардан юк машиналари йиғилади. ФранкфуртОдерда электротехника саноати ва приборлар и. ч. корхоналари бор. 13—15-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.