БРАШОВ

БРАШОВ — Руминиянинг марказий қисмидаги шаҳар, Брашов жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 324 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Т. й. тугуни. Мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Ёгочсозлик, кўн пойабзал, кимё, қурилиш материаллари, полиграфия саноати корхоналари; интлар, музей ва театрлар бор. 15—16а. ларда Трансилваниянинг бош шаҳри бўлган. Шаҳар девори (13—17-а. лар), ратуша (13—17-а. лар), готика черковлари (1385—1477) сақланган.