БРАШПИЛ (голландча — braadspil) — кема якорини кўтарувчи, занжир ва сим арқонларни йиғиб олувчи чиғир. Горизонтал валга ўрнатилган икки барабани ҳам бўлади. Кеманинг тумшуқ қисмига ўрнатилади. Катта кемаларда буғ поршенли машиналар ёки электр двигателлари б-н, кичик кемаларда дастаки мотор ёки асосий двигатель билан ҳаракатга келтирилади.