БРАТИСЛАВА УНИВЕРСИТЕТИ

БРАТИСЛАВА УНИВЕРСИТЕТИ, Ян Амос Коменский номидаги Братислава ун-ти — Словакиядаги дастлабки унт. 1919 й. да ташкил этилган. Братислава университети ҳуқуқшунослик, тиббиёт, доришунослик, фалсафа, санъат, табиий фанлар, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тайёрлайди. 18 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонасида 1,5 млн. га яқин асар сақланади.