БРАТСК СУВ ОМБОРИ — Россиянинг Иркутск вилоятидаги сув омбори. 1961 й. да Ангара дарёсида Братск ГЭС учун қурилган тўғон натижасида барпо этилган. Братск сув омбори Ангара дарёсини турли мавсумларда тартибга солиб, Братск ГЭСнинг узлуксиз ишлаб туришини таъминлайди. Майд. 5470 км2, ҳажми 169,3 км3. Икки асосий қисмдан (Ангара дарёси бўйлаб уз. 500 км, эни 33 км ва Ока дарёси бўйлаб уз. 370 км) дан иборат. Энергетика мақсадларидан ташқари Б. с. о. дан транспорт, ёғоч окизиш, балиқчилик хўжалиги, саноат ва коммунал хўжаликлари мақсадларида ҳам фойдаланилади. Братск сув омбори барпо этилгандан кейин Ангара ирмоқларида кема қатнайдиган бўлиб қолди. Братск сув омбори соҳилларида Братск, Свирск, УсольеСибирское ш. лари жойлашган.