БРАТТЕЙН

БРАТТЕЙН (Brattain) Уолтер (1902. 10.2, Сяминь, Хитой — 1987) — америкалик физик, Ж. Бардин билан ҳамкорликда транзистор эффектни кашф этди (1948) ва биринчи транзисторни яратди. Яримўтказгичларнинг сиртқи хоссаларини тадқиқ этган. Нобель мукофоти лауреати (1956, Ж. Бардин ва У. Шокли билан ҳамкорликда).