БРАУН (Brown) Жон (1800.9.5 — 1859.2.12) — АҚШ қоратанли қулларини озодликка чиқариш ҳаракати раҳбарларидан бири. 1855—56 й. ларда Канзасдаги қулдорликка қарши бўлган қўзғолонга раҳбарлик қилди. Яширин «Ер ости темир йўли» ташкилоти (Жан. штатлардаги қоратанли қулларни шим. штатларга қочириб юбориб, қуллиқдан қутқазиш билан шуғулланган) фаолиятида иштирок этган. Браун 1859 й. бутун дунё қулларининг қўллаб-қувватлашига ишониб қўзғолонга бошчилик қилган. 18 кишилик отряди билан қулдорликка асосланган Виргиния штатидаги ХарперсФерри қуроласлаҳахонасини эгаллаган. Ҳукумат қўшинлари Браун отрядига зарба бериб, оғир яраланган Браун замбилда судга келтирилган. Суд ҳукми б-н Чарлстонда дорга осилган.