БРАУН

БРАУН (Braun) Карл Фердинанд (1850.6.6, Фульда — 1918.20.4, НьюЙорк) — немис физиги. Илмий ишлари радиотехникага оид. Электр тебранишларни текшириш мақсадида Браун найчаси (трубкаси)ни таклиф этган, Кристалларда униполяр ўтказувчанлик хоссасини аникдаган ва шу асосда кристалл детекторларни яратган. Браун антеннанинг бир неча турини ясаган. Нобель мукофоти лауреати (1909, Г. Маркони билан ҳамкорликда).