БРАУНШВЕЙГ

БРАУНШВЕЙГ — Германиянинг Қуйи Саксония еридаги шаҳар. Окер дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 259 минг киши (1992). Т. й. тугуни. Асосий саноат тармоқлари: машинасозлик, автомобилсозлик (енгил ва юк машиналари, , автобуслар). Мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари, унт бор. 12-а. да қурилган собор сақланган. Шаҳарга 11-а. да асос солинган.