БРАХМА (санскритча) , бараҳма — ҳиндуизмпя Вишну ва Шива билан биргаликда илоҳий учликни ташкил этувчи худолардан бири. Коинотни яратувчи ва бошқарувчи олий худо ҳисобланган. Веданта таълимотига кура, дунёда фақат Брахма мавжуд бўлиб, қолган барча нарса ва ҳодисалар Брахманинг соясидир. Кўпинча 4 қиёфада, 4 қўлли, оққуш устида ўтирган шаклда тасвирланади.