БРАЙЛЬ ШРИФТИ

БРАЙЛЬ ШРИФТИбўртма нуқталардан иборат шрифт. Кўзи ожизлар ўқиш ва ёзиши учун мўлжалланган. Л. Брайл томонидан яратилган. Брайль шрифти асосида 6 нуқтани турли вазиятда уйғунлаштириш ётади. Ихтирочи лотин алифбосидаги ҳарфлар тартибини қабул қилган. Алифбонинг олдинги ҳарфларини белгилаш учун 6 нуқтанинг юқори ва ўрта нуқгаларидан (расмга қ.) фойдаланилган. Кейинги ҳарфларни белгилаш учун қўш нукталар чапдан, сўнг чап ва ўнгдан, ундан кейин ўнгдан қўшилган. Мазкур белгилар билан ўзбеккирилл ва ўзбеклотин ҳарфлари ҳам ифодаланган. 6 нуқганинг турли ҳолатдаги уйғунлашувидан сонлар, тиниш белгилари, мат., кимё ва нота белгиларини ҳам ифодалаш мумкин.

Брайль шрифтида дастлабки китоб Францияда 1837 й. чоп этилган. Ўзбеккирилл алифбоси ифодаланган Брайль шрифтида узбек ёзувчиларидан А. Қодирий («Ўтган кунлар») ва В. Ғафуров («Вафодор») асарлари нашр қилинган.