БРАЙЛЬ

БРАЙЛЬ, Брай (Braille) Луи (1809.4.1, Кувре 1852.6.1, Париж) француз тифлопедагоги, кўрлар ёзувининг ихтирочиси. 3 ёшлигида кўр бўлиб қолган. Париждаги кўр болалар ин-тида ўқитувчилик қилган. Ўз номи билан аталадиган ва ҳоз. вақтгача кўрларнинг бутун дунёда қўлланилаётган рельеф нуқтали шрифтини ишлаб чикдан. Брайль шрифтида босилиб чиққан биринчи китоб «Франция тарихи»дир (1837). Брайль ҳарф ва ракамлардан ташқари худди шу принцип асосида нота ёзувини ҳам ишлаб чиққан. Брайль истеъдодли мусиқачи бўлган, кўрларга мусиқадан даре берган.

Prev Article

БРАЗИЛИЯ