БРАЗИЛИЯ ОҚИМИ

БРАЗИЛИЯ ОҚИМИ — Атлантика океанидаги илиқ оқим. Жан. Пассат оқимининг Жан. Америка қирғоклари яқинидаги тармоғи. СанРоки бурни (Жан. Америка) дан бошланиб, Бразилия қирғоқлари бўйлаб 40° жан. кенгликкача боради, бу ерда Фолкленд совуқ окими ва Ғарбий Шамоллар оқими номли совуқ оқим билан тўқнашади. Тезлиги соатига 1—2 км. Т-раси 18—26°. Шўрлиги 35— 37,25%о ва ундан ортиқ.

Prev Article

БРАЗИЛИЯ