БРАЗИЛИЯ

БРАЗИЛИЯБразилия пойтахти (пойтахт расман 1960 й. 21 апр. да РиодеЖанейродан шу шаҳарга кўчирилган). Мамлакатнинг марказида, Бразилия ясситоғлигида, қарийб 1200 м баландликда, сунъий сув омборининг соҳилига қурилган. Аҳолиси 1,8 млн. киши (1996). Шаҳар атрофи билан бирга Федерал (пойтахт) округ қилиб алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган, аҳолиси 2,9 млн. киши (1992). Қишда ўртача тра 19°, езда 22°. Йилига 1300 мм ёғин ёғади. Транспорт йўллари тугуни. Халқаро миқёсдаги аэропорт бор. Б. айрим пойтахт шаҳарлар (Канберра, Бонн, Вашингтон, Исломобод) каби фақат маъмурий пойтахт бўлиб, саноат корхоналари деярли йўқ. Фақат озиқовқат ва енгил саноат корхоналаригина ишлаб турибди. Бразилияда президент қароргоҳи ва канцелярияси, Миллий конгресс ва Олий суд, министрликлар каби ҳукумат муассасалари жойлашган. Шаҳар Бразилия Конституциясининг пойтахтни мамлакатнинг географик марказига яқин жойга кўчириш тўтрисидаги махсус бандини ижр’о қилиш мақсадида 1957 й. дан қурила бошлади. Шаҳар қиёфаси самолёт шаклида лойиҳалаштириб қурилган. Бразилия бош режаси меъмор Л. Коста томонидан ишланган. Уч ҳокимлик майдонида маъмурий ва жамоат бинолари жойлашган. Бразилияда унт бор.