БРАЗИЛИЯ

БРАЗИЛИЯ (Brasil) Бразилия Федератив Республикаси (Republica Federativa do Brasil) — Жан. Америкадаги энг катта давлат, қитъанинг шарқий ва марказий қисмларида, Атлантика океани соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 26 штат ва федерал (пойтахт) округга бўлинади. Майд. 8512 минг км2. Аҳолиси 162,6 млн. киши (1996). Пойтахти — Бразилия ш.

Давлат тузуми. Бразилия — федератив республика. Амалдаги конституция 1988 й. 5 окт. да қабул қилинган; 1994 й. март ва 1997 й. июнда тузатиш киритилган. Давлат бошлиғипрезидент. Президент б-н вицепрезидент аҳоли томонидан тўғри ва яширин овоз бериш орқали 4 й. муддатга сайланади. Президент кетмакет иккинчи муддатга сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий конгресс (парламент). Парламент икки палата: депутатлар палатаси ва федерал сенатдан иборат. Ижроия ҳокимиятни президент ва у тузган ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Бразилияда Атлантика океани соҳили бўйлаб кўпданкўп қўлтиқлар ва кўрфазлар учрайди. Мамлакат ҳудудининг ярмидан кўпроғини Бразилия ясситоғлиги ишғол этган (энг баланд нуқтаси Бандейра тоғи, 2890 м); ўртача бал. 600 — 800 м бўлган бу тоглик Бразилиянинг жаншарқ ва жан. томонларини эгаллаб ётади. Бразилия шим. да Гвиана ясситоғлиги жойлашган. Шу ясситоғликлар орасида кенг Амазонка паеттекислиги бор. Мамлакатнинг жан. ва жан. ғарбига ЛаПлата паеттекислигининг бир қисми кириб келиб, океан соҳилида камбар паеттекисликни ҳосил қилади. Бразилияда полиметалл, олтин, темир рудаси, нодир металлар, марганец рудаси, боксит, нефть, тошкўмир, туз конлари ва б. конлар бор. Бразилия иклими экваториал, иссиқ ва нам. Ўртача ойлик тра 16— 29’. Амазонка паеттекислигида йилига 2000—3000 мм, тоғ ён бағирларида 1500—2000 мм, соҳилда 3000 мм, тог тепаларида эса 500 мм ёғин ёғади. Бразилияда даре жуда кўп. Энг йирик дарёлари: Амазонка, Парана, СанФрансиску, Уругвай. Амазонка ва унинг ғарбий ирмоқларида кема қатнайди. Бразилияда нам тропик ўрмонлар (гилея ёки селваслар), тропик даштларда саванна ўрмонлари (кампос), қизил латерит тупроқларда ўсадиган ўрмонлар кўп тарқалган. Бразилия қаттиқ ёғочли дарахтлар захираси бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Умуман мамлакат ҳудудининг 38% ўрмонлар билан қопланган. Ботқоқлик кўп. Ҳайвонлардан чумолихўр, зирҳлилар, ёлдор бўри, нанду туяқуши, ҳар хил кемирувчилар, паррандалар, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар кўп учрайди. Бразилия ҳудудида Игуасу, Итатиая, ПаулуАфонсу, СеррадусОрганс каби йирик миллим боғлар ва бир неча қуриқхона бор.

Аҳолисн. Бразилия аҳолисининг асосий қисми (95% дан кўпроғи) бразиллар. Б. да Европа ва Осиё мамлакатларидан келган бир неча миллион киши, жумладан немислар, итальянлар, португаллар, японлар, испанлар, поляклар, ливанликлар, сурияликлар ҳам яшайди. Туб жой халқи — индейслар кўплаб қириб юборилган, бир қисми бошқа халқлар билан қоришиб кетган. Омон қолган индейс қабилалари мамлакат ичкарисидати хилват жойларда яшайди. Шаҳар аҳолиси 75,5%ни ташкил қилади. Давлат тилипортугал тили. Диндорлар асосан католиклардир. Энг йирик шаҳарлари: СанПаулу, РиодеЖанейро, БелуОризонти, Ресифи, ПортуАлегри, Салвадор, Форталеза, Куритиба, Белен, Бразилия, Кампус, Нитерой, Манаус.

Тарихи. Бразилия ҳудудида инсоннинг пайдо бўлиши неолит даврига тўғри келади. 16-а. гача Бразилияда бир неча йирик индейс қабилалари яшаган. Улар кўчманчи ҳаёт кечирган, тупигуарани қабиласигина ўтроқ яшаган. Индейс қабилалари овчилик, балиқчилик билан бир қаторда деҳқончилик ҳам қилишган. 16-а. бошларида тупигуарани жамоаларида мулкий бўлиниш даври бошланган. 1500 й. апр. да Португалия лик денгизчи П. Кабрал Б. қирғоқларига борди ва янги ер очганлигини ва у Португалияга қарашлилигини эълон қилди. Кабрал саёҳатидан 10 й. кейин португаллар Б. дан қимматбаҳо қизил дарахт — «бразил»ни (Б. номи ҳам шундай келиб чиққан) жаҳон бозорларига олиб бориб сота бошладилар. Бразилия кашф этилгач, у узоқ вақт Португалия билан Франция ўртасида талаш бўлиб келди, 1516 й. дагина бу можаро Португалия фойдасига ҳал бўлди. 1532—36 й. ларда Бразилия қирғоқ жойлари капитанлик деб аталадиган 13 маъмурий ҳудудга бўлинди. 1549 й. Б. нинг асосий шаҳри бўлган Баия (ҳоз. Салвадор)да губернаторлик ташкил этилди. 16-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб португаллар Африка қитъасидан келтирилган кўплаб негрларни қул қилиб сота бошлади; қуллар плантацияларда ишлатиларди. Бразилияда португаллар зулмига қарши миллий озодлик курашлари узоқдавом этди. 1720 й. да МинасЖерайс вилоятида Фелипи дус Сантус бошчилигида қўзғолон кўтарилди. 1797 й. Баия вилоятида миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1807 й. Португалияга Наполеон қўшинлари бостириб киргач, Португалия қироли РиодеЖанейрога қочиб кетди. Бразилия монархия марказига айланди (1808—21). 1820 й. ги Португалия буржуа инқилоби Бразилияда мустақиллик учун курашнинг янада авж олишига сабаб бўлди. 1822 й. 7 сент. да Бразилия мустақил империя деб эълон қилинди. 1888 й. Б. да қулдорлик бекор этилди. 1889 й. монархия тугатилиб, Бразилия федератив республика деб эълон қилинди. 19-а. нинг охири ва 20-а. бошларида Бразилияга чет эл сармояси, хусусан АҚШ монополиялари кириб кела бошлагач, саноатнинг айрим тармоқлари ривожлана бошлади. 1-жаҳон уруши даврида Бразилия Антанта томонида туриб урушга кирди. 20-й. лар Бразилия халқоммасининг демократик эркинликлар учун кураш йиллари бўлди. 1924 й. да Бразилиянинг барча штатларида қўзғолонлар кўтарилди. 1930 й. ги давлат тўнтариши натижасида Ж. Варгас ҳокимият тепасига келди. Унинг ҳукмронлиги йилларида демократик ва тараққийпарвар кучларга қарши кураш бошланиб, мамлакатнинг АҚШга иқтисодий ва сиёсий қарамлиги кучайди. 1942 й. авг. да Германияга қарши мамлакатлар томонида туриб 2-жаҳон урушига кирди. Фашистлар Германиясининг тормор этилиши Бразилияда демократик ҳаракатни кучайтирди. 1945 й. окт. да янги давлат тўнтариши бўлиб, ҳарбий диктатура ўрнатилди. 1946 й. генерал Э. Г. Дутра ҳукумат бошлиғи бўлди. 1950 й. ги президент сайловида яна Ж. Варгас президентликка сайланди. 1953—54 й. ларда ҳукумат халқ оммаси талаби билан нефть саноатини давлат қўлига олди ва ишчиларнинг иш ҳақини бир оз оширди. Ҳукуматнинг бу тадбири Бразилия реакцион доираларининг янгидан бош кўтаришига олиб келди. Бундан қўрққан Варгас 1954 й. 21 авг. да ўзини отиб ўлдирди.

1955 й. сент. ойидаги президент сайловида ҳокимият тепасига социалдемократик партиянинг вакили Ж. Кубичек келди. Кубичекнинг президентлик даври (1956—60) да, бир томондан Бразилия иқтисодиётига чет эл сармоясининг кўплаб кириб келишига йўл очилган бўлса, иккинчи томондан, Бразилиянинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи қатор тадбирлар ўтказилди, нефтни давлат монополиясига айлантириш учун курашилди, ‘АҚШга атом хом ашёлари сотиш ҳақидаги шартнома бекор қилинди. 1960 й. ги сайловда Христиандемократик партия ва Миллий демократик иттифоқ блокининг номзоди Ж. Куадрос президентликка сайланди. 1961 й. авг. да Куадрос реакцион кучлар тазйиқи билан истеъфо беришга мажбур бўлди. 1961 й. 7 сент. да Ж. Гуларт президентлик лавозимини эгаллади.

1964 й. апр. да янги давлат тўнтариши ўтказилиб, маршал Умберто Кастело Бранко ҳокимият тепасига келди. Бранко ҳукумати Гуларт ҳукумати ўтказган барча илғор тадбирларни бекор қилди; 1967 й. март ойида маршал Артур да КостаэСилва президент қилиб сайланди. Унинг ҳукумати мамлакатдаги сиёсий тангликдан қўрқиб миллий хавфсизлик ҳақида қонун қабул қилди ва жуда кенг ваколатларга эга бўлган Миллий хавфсизлик кенгашини ташкил этди. Умуман 1985 й. гача Бразилияда ҳокимият ҳарбийлар қўлида бўдди. 1994 й. да сайланган президент Фернанду Энрики Кардозу 1995 й. 1 янв. да ўз лавозимини ижро этишга киришди. Бразилия — 1945 й. дан муносабатларини 1993 й. 30 апр. да ўрнатган. Бразилиянинг миллий байрами — 7 сент. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1822).

Сиёсий партнялари, касаба уюшмаларн. Бразилия тараққийпарвар партияси, 1995 й. да бир неча ислоҳотчи партияларнинг бирлашуви натижасида тузилди; Б. трабальист партияси, 1980 й. да асос солинган; Демократик трабальист партияси, 1979 й. тузилган; Б. демократик ҳаракат партияси, 1981 й. да тузилган; Б. социалдемократик партияси, 1988 й. да асос солинган; Либерал фронт партияси, 1984 й. да собиқ Социалдемократик партия аъзоларидан тузилган; Миллий қайта қуриш партияси, 1988 й. да асос солинган; Меҳнаткашлар партияси, 1980 й. да тузилган; Социалистикхалқ партияси, 1992 й. да Бразилия коммунистик партиясининг «янгиловчилар» фракцияси негизида ташкил этилган. Меҳнаткашлар умумий конфедерацияси касаба уюшмаси, 1986 й. да тузилган, 1988 й. гача Меҳнаткашлар умумии касаба уюшма маркази деб аталган; Меҳнаткашлар ягона касаба маркази, 1981 й. да тузилган. Шунингдек, саноат ишчилари миллий конфедерацияси, савдо ходимларининг миллий конфедерациям, кредит муассасалари ходимларининг миллий конфедерацияси ҳам мавжуд.

Хўжалигн. Бразилия саноатлашган аграр мамлакат. Иқтисодий салоҳияти ва табиий захиралари жиҳатидан Лотин Америкасида етакчи ўринда туради. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 30,3%, қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик 10,8% ни ташкил этади. 2-жаҳон урушидан кейин Бразилия иқтисодиётида саноатни ривожлантириш ва умуман хўжаликни индустрия асосида тараққий эттириш йўлида тузилмавий силжишлар рўй берди. 60-й. лардан бошлаб миллий маҳсулотда саноатнинг улуши қ. х. дан ошиб кета бошлади.

Саноати. Кон саноатида темир ва марганец рудалар қазиб олиш муҳим ўрин олади. Боксит, қўрғошин, вольфрам, олтин, олмос, нефть ва тош кумир, бир оз микдорда қалай, pyx, мис, никель ҳам қазиб чиқарилади. Бразилия ташқи бозорга, асосан АҚШга стратегик аҳамиятга молик маъданлар — ниобий, бериллий, цирконий кабиларни, шунингдек уран рудасини сотади. Ҳосил қилинадиган электр энергиянинг 90% ГЭСларга тўғри келади. Тиете ва РиуГранди дарёларида йирик электр ст-ялар мавжуд. Маҳсулот и. ч. тармоқдари орасида энг йириклари: металлургия (ВолтаРедонда ва БелуОризонти ш. ларидаги з-длар Лотин Америкасидаги энг катта пўлат и. ч. корхоналари ҳисобланади) ва машинасозлик (жумладан, автомобилсозлик, кемасозлик, авиасозлик, қ. х., радиоэлектроника машинасозлиги). Кейинги йилларда электр техника, ҳарбий саноат, атом саноати, нефтни қайта ишлаш саноати, кимё ва нефть кимёси тармоклари (кислоталар, маъданли ўғитлар, синтетик толалар, бўёқлар, пластмассалар) ривожланди. Тўқимачилик (асосан ип газлама) ва озиқ-овқат саноати (қандшакар, гўшт, ёғ, тамаки ва б.) Б. учун анъанавий соҳалардир. Цемент, целлюлозақоғоз ва ойна саноати мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги. Мамлакат майд. нинг 3,5% га яқинида деҳқончилик қилинади. Асосан Атлантика океани соҳили ва жан. шарқий штатларда экинлар экилади. Энг муҳим плантация экинлари — кофе, шакарқамиш какао, банан, сизаль, ананас. Жан. да тамакичилик ва соҳибкорлик яхши йўлга қўйилган. Асосий озиқ-овқат экинлари: маккажўхори, шоли, буғдой, соя, маниок, ловия. Асосан гўштбоп яйлов чорвачилиги, гўшт ва жун олинадиган қўйчилик ривожланган. Денгиз ва дарёларда балиқ овланади. Ўрмонларда каучук, ёнғоқ, мум, пальма меваси йиғиштириб олинади, иморатбоп, қимматбаҳо ёғочлар тайёрланади. Бразилия ясситоғлигида «парагвай чойи» — йербамате етиштирилади.

Транспорти. Бразилия ҳудудининг катта қисми йўлсиз. Т. й. нинг уз. 32 минг км, шундан 3 минг км дан ортиқроғи электрлаштирилган. Транспортнинг асосий тури автомобиль; автомобиль йўллари уз. 1,7 млн. км; 5 минг км дан ортиқ узунликдаги Трансамазонка магистрали Атлантика соҳилини Анд тоғ этаклари билан туташтиради. Ички сув йўлларининг уз. 31 минг км. Асосий денгиз портлари: РиодеЖанейро, Сантус, РиуГранди, Паранагуа, ПортуАлегри, Тубаран, СанСебастьян. Бразилия четга асосан оғир ва енгил саноатнинг тайёр ва чала тайёр маҳсулотлари, кофе, темир рудаси, соя, тамаки, қандшакар чиқаради. Четдан нефть ва нефть маҳсулотлари, асбобускуна, металл ва ундан ясалган буюмлар, кимё маҳсулотлари, буғдой ва б. сотиб олади. Савдосотикдаги асосий мижозлари: АҚШ, Европа иттифоқи мамлакатлари, Япония, Канада, Лотин Америкаси мамлакатлари. Пул бирлиги — реал.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Ахрлига тиббий ёрдамни хусусий шифокорлар кўрсатади. Шифокорларни мамлакат олий ўқув юртларидаги тиббиёт ф-тлари тайёрлайди.

Бразилияда расман 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бепул бошлангич таълим жорий қилинган. Болалар шаҳарлардаги 4—5 й. лик ва қишлоқлардаги 3 й. лик бошланғич мактабларда таълим оладилар. Булардан ташқари тўлиқсиз мактаб — гимназиялар, тўлиқ ўрта мактаб — коллегиялар, ҳунар ва пед. мактаблари ҳам бор. Олий ўқув юртларида пул тўлаб ўқиш мумкин. Бразилияда 70 га яқин унт, 740 дан ортиқ бошқа олий ўқув юртлари бор. РиодеЖанейродаги Бразилия ва СанПаулу унтлари уларнинг энг йирикларидир. Илмий муассасалари: Б. фанлар академияси, Миллий тиббиёт академияси ва б. Кутубхоналари: Миллий кутубхона, Португалия қироллик қироатхонаси (РиодеЖанейро), Муниципал кутубхона. Музейлари: Миллий музей, Миллий тарихий музей, РиодеЖанейродаги Миллий нафис санъат музейи.

Матбуоти, радиоэшнттнриши ва телекўрсатуви. Бразилияда 300 га яқин газ. ва жур. нашр этилади. Асосий газ. ва жур.

лари: «Газета меркантил» («Савдосотиқ газетаси», СанПаулуда чиқадиган кундалик иқтисодий газ., 1920 й. дан), «Диа» («Кун», РиодеЖанейрода чиқадиган кундалик газ., 1951 й. дан), «Диариу ди СанПаулу» («СанПаулу газетаси», кундалик газ., 1925 й. дан), «Жорнал ду Бразил» («Бразилия газетаси», кундалик газ., 1891 й. дан), «Жорнал ду комерсиу» («Тижорат газетаси», РиодеЖанейрода чикадиган кундалик газ., 1827 й. дан), «Лэтин Америка дейли пост» («Лотин Америкасининг кундалик почтаси», СанПаулуда инглиз тилида чикадиган кундалик газ., 1979 й. дан), «Фолья ди СанПаулу» («СанПаулу варақаси», кундалик газ., 1921 й. дан), «Глобу» («Ер курраси», кундалик кечки газ., 1925 й. дан), «Вежа» («Кўринг», ҳафталик оммавий сиёсий жур., 1968 й. дан), «Визан» («Савия», ҳафталик оммавий сиёсий жур., 1952 й. дан) ва б. Эмпреза Бразилейра ди Комуникасан, СА (Радиубраз) ахборот хизмати 1988 й. да ҳукумат ахборот агентлиги билан давлат радиоэшиттириш корпорациясининг бирлашуви натижасида ташкил этилган. Мамлакат президентининг фуқаро девони томонидан назорат қилинади.

Радиоэшиттириш ва телекўрсатувни асосан хусусий ст-ялар амалга оширади, уларни миллий алоқа департамента назорат қилади. Бразилия радио ва телевизион ст-ялар уюшмаси 1962 й. да тузилган.

Адабиёти португал тилида ривожланган. Бразилияда қадимдан индейс ва негрларнинг бой оғзаки ижоди мавжуд. 17 — 18-а. ларга келиб, ёзма адабиётда Г. ди Матуснинг сатирик асарлари, Т. Гонзаганинг шеърлари, Ж. Гаманинг маърифатпарварлик руҳидаги «Уругвай» поэмаси пайдо бўлди. Уларда оддий халқтурмуши акс эттирилди. Бразилия адабиётида 19-а. нинг 20-й. ларида вужудга келган романтизм окими ривожланди. Бу даврда Г. ди Магальяинснинг Т«амойо қабиласи иттифоқи», А. Гонсалвис Диаснинг «Америка достонлари» кенг тарқалди. Ж. М. ди Аленкарнинг «Гуаранлар», «Ирасема», «Убирижара» романларида индейсларнинг урфодатлари, азобуқубатли ҳаёти, стихияли бўлсада кураши акс этди. Буюк халқ шоири А. Кастру Алвиснинг «Африка овози», «Банди кема» ва б. машҳур поэмалари «Тўлқинлар мавжи» асарлар тўпламига киритилди. 19-а. нинг иккинчи ярмидан бошлаб деҳқонлар ҳаётини акс эттирувчи бир қатор романлар пайдо бўлди. Шу даврда А. Гонсалвис Диаснинг «Беатриче Ченчи», «Паткул» тарихий романлари ҳам катта шуҳрат қозонди. 19-а. нинг охирлари ва 20-а. бошларида бир қатор ёзувчилар Бразилия адабиётига реализм анъаналарини олиб кирдилар. 1896 й. да асос солинган Бразилия адабиёт академиясининг биринчи президента Ж. М. Машаду д’Асис танқидий реализмнинг атоқли намояндаси эди. Худди шу даврда Бразилия адабиётида декадентчилик кайфиятлари кучайди. Демократик ҳаракатларнинг авж олиши билан 20-а. нинг 40—50-й. ларида Бразилия деҳқонларининг ҳаётини акс эттирувчи реалистик асарлар кўпайди, тараққийпарвар адабиётнинг Л. Баррету, Г. Рамус, Р. ди Кейрус, М. ди Андради, Луара Брандау каби намояндалари ижодида инсоннинг ижтимоий мавқеи масалалари акс этди. Жоржи Амаду ўз романларида деҳқонлар ҳаётини, меҳнаткаш омманинг синфий онги ўсаётганини ифодалади. Шоирлардан В. ди Морайс, К. ди Андради, ёзувчилардан Д. Журандир, С. Мартине, М. Палмериу, драматурглардан Н. Родригес, Г. Фигейреду, А. Суасуна ижоди Бразилия адабиётида салмоқли ўрин эгаллайди.

Меъморлиги. Бразилиянинг ерли аҳолиси — индейсларнинг меъморлиги қабр тошлари ҳамда Амазонка бўйларида ғорларга солинган ҳар хил расмлар, қамиш ва ёғоч шохларидан ясалган, конус шаклли уйлардан иборат. 16-а. да португалияликлар Олинда, Ресифи ва Салвадор (олдинги пойтахти) каби шаҳарларни бунёд этдилар. 18-а. Б. да мустамлака даври меъморлигининг юқори босқичи ҳисобланади. Олтин ва олмос конлари топилиши билан Бразилияда янги шаҳарлар барпо этидди, РиодеЖанейро пойтахт бўлиб қолди (1960 й. гача). Бразилия меъморлигида икки йўналиш: барокко (СанФрансиску монастири, Салвадор) ва рококо (МинасЖерайсдаги ҳар хил бинолар, меъмор ва ҳайкалтарош Алейжадинью иши) ўрин олади. Француз меъмори О. Гранжан де Монтиньи Бразилияда ижод этиб классицизм услубини тарқатди (Мира театри, Белен ш., Итамарати саройи, РиодеЖанейро ш.). 19 — 20-а. ларга келиб Бразилия меъморлигида «модерн» услуби кенг тарқалди. МинасЖерайс штатида БелуОризонти, Гояс штатида Гояни ва Бразилия (янги пойтахти) каби йирик шаҳарлар ва замонавий бинолар курилди. Л. Коста, О. Нимейер, А. Э. Рейди ва б. машҳур меъморлар етишиб чиқди.

Тасвирий санъати. Қад. давр санъат ёдгорликларидан ҳар хил тош ва сопол безаклар етиб келган. Мустамлака давр санъатидан (16—17-а. лар) Салвадор ва РиодеЖанейродаги ибодатхоналар безаклари бор. Бу давр санъати дин билан боғлиқ. Бразилия меъморлигидаги барокко ва рококо услуби тасвирий санъатга ҳам таъсир этган. Ибодатхоналар безагида олтин ва рангдор бўёқлардан фойдаланилган. Ҳайкалтарош ва меъмор Алейжадиньюнинг БонЖезусдиМатозиньюс черковидаги (Конгоньяс ш.) тош ва ёғочдан ишлаган ҳайкаллари дунёга машҳур. 18-а. да Бразилия шаҳарларида тасвирий санъат мактаблари вужудга кедди (РиодеЖанейрода Ж. ди Оливейра, Салвадорда Ж. Ж. да Роша, Ресифида Ж. ди Деус Сепулведа, СанПаулуда Ж. П. да Силва Мариску ва б.). 1816 й. да қирол Жуан VI француз рассомлари иштирокида фан, санъат ва ҳунар мактабини ташкил этди. 1820 й. да бу мактаб бадиий академияга айланди. 19-а. Б. тасвирий санъатида классицизм ҳукмронлик қилди. Машҳур рассом Ж. Ф. ди Алмейда Жуниор ижодида халқ ҳаёти, табиат манзаралари кўп ўрин олади. 20-а. Б. тасвирий санъатида реализм билан бир қаторда турли оқим (формализм, абстракционизм ва б.) намояндалари ижод этмоқда. Амалий санъатда кулолчилик, матога гул ва расм солиш ривожланган.

Мусиқаси индейс, негр, испан, португал қўшиқ ва рақслари асосида шаклланган. А. К. Гомис, Л. Мигис, А. Леви, А. Непомусену, Э. Вила Лобос, К. Сантору, М. К. Гуарньери, Ж. Н. Гарма, Ф. М. Силва (Б. миллий мадхиясининг муаллифи) каби композиторларнинг ижоди машҳур. Бразилия мусиқа санъатини юксалтиришда, мусиқачи ва бастакорлар тайёрлашда РиодеЖанейро консерваторияси, Миллий мусиқа инти, Миллий опера театри ва симфоник оркестрлар, Бразилия унтининг миллий мусиқа мактаби, Мусиқа академияси иш олиб боради.

Театри. Афробразилияликларнинг макумба деб аталган диний маросим ўйинларида драматик театрга хос ҳаракатлар бўлган. Европалик илк миссионерлар индейсларга христианликни сингдириш учун португал адабий асарлари асосида саҳналарни, бир пардали диниймажозий томошаларни кўрсатишган. Индейслар учун муқаддас «Лоренсу театри» номли дастлабки театр биноси 16-а. да қурилган. 1748 й. да «Опера уйи», 1776 й. да «Янги опера» театри барпо бўлди. 1813 й. да «Авлиё Жуан қироллик театри» иш бошлади. 19-а. да РиодеЖанейрода «ди Сан Педру ди Аликантара театри», «ду Пласиду театри», «Янги конституцион театр», Ресифида С«анти—Изабел театри» кабилар вужудга келди. 1843 й. да панда кўрсатилган Обсерватория Лараиуан тўғони Президент қароргоҳи Университет Драматик санъат консерваторияси, 1910 й. да Мартине Пен драматик мактаби, 1917 й. да «Бразилия театр муаллифлари жамияти» (SBAT) тузилди. Сўнгра доимий драматик труппалар тузилиб иш бошлади. Кейинги йилларда РиодеЖанейро ва СанПаулу ш. ларида Бразилия комедия театри, Халқ бадиий театри, Бразилия талабалари театри, негрларнинг экспериментал театри ташкил этилди.

Киноси. Биринчи хроникал фильм 1903 й. да, бадиий фильм 1910 й. да суратга олинган. Дастлабки овозли фильмлар 1935 й. да яратилган. Бразилияда яратилган фильмлар ичида «Кайсара», «ТикоТико» (реж. А. Чели), «Босқинчи» (реж. Л. Баррету), «Бойнинг хотини» (реж. Т. Пайне, О. Сампаю), «Денгиз қўшиғи» (реж. А. Кавальканти), «Рио 40°» (реж. Н. Перейра дус Сантус)каби фильмлар диққатга сазовор. Бразилияда 6 киностудия, 3 мингдан ортиқ кинотеатр бор.

ЎзР билан Бразилия ўртасидаги савдоиқтисодий муносабатларни йўлга қўйишга ва бунинг учун шартномавийҳуқуқий негиз яратишга киришилди. ЎзРнинг Бразилия билан 1996 й. даги товар айланмаси 7,16 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 1997 й. якуни бўйича Ўзбекистон — Б. товар айланмаси 16,75 млн. АҚШ долларига етди ва аввалгидек товар айланмаси ҳажмининг деярли ҳаммаси импортдан иборат бўлди. Унинг 93,8% ини мойли уруғлар ва мевалар, 6,2% ини тамаки ташкил қилди.

Loading...