БРАЗИЛИЯ ЯССИТОҒЛИГИ

БРАЗИЛИЯ ЯССИТОҒЛИГИ — Жан Американинг шарқий қисмидаги тоглик, 3° дан 35° гача ж. к. лар оралиғида. Асосан Бразилияда, қисман Уругвай, Парагвай ва Аргентинада жойлашган. Кўп қисмининг усти текис бўлиб, бал. 200—900 м. Шарқий ва жан. шарқий ён бағирлари Атлантика океани соҳилидан тик кўтарилган (Бандейра тоғи, 2890 м). Шим. да Амазонка, шим. ғарбда ва жан. да ЛаПлата паеттекисликларига қияланиб тушади. Архей ва протерозойнинг кристалли ва метаморфик жинсларидан тузилган бўлиб, фундамент текисликлари кўринишида чиқиб қолган. Фойдали қазилмалардан темир ва марганец рудалари, боксит, олтин, олмос, тоғ биллури, торий, уран ва б. учрайди. Иқлими катта қисмида субэкваториал ва тропик, жан. да субтропик. Жан. ғарбдан шим. шарққа янв. нинг ўртача т-раси 22° дан 29° гача, июлники 12° дан 25° гача ортиб боради. Бир йилда 1400—2000 мм ёғин ёғади. Даре кўп. Энг йириклари: Арагуая, СанФрансиску, Парнаиба. Улар серостона, шаршарали. Гидроэнергия ресуреларига бой. Шим. ғарби ва шарки нам тропик ўрмонлар, маркази бутазор саванна. Жан. шарқи субтропик ўрмонлар ва саванналар билан қопланган. Кофе, какао, кокос пальмаси ўстирилади, пахта, шакарқамиш, банан, маниок ва б. етиштирилади. Бразилия ясситоғлигида Игуасу миллий парки бор.