БРАЗЗАВИЛЬ

БРАЗЗАВИЛЬКонго Республикасининг пойтахти. Конго дарёси қуйи оқимининг ўнг соҳилида. Мамлакатнинг энг йирик порт шаҳри. Б. Конгонинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 650 минг киши (1997).

Браззавильга 1880 й. француз сайёҳи ва мустамлакачиси Пьер Саворньян де Бразза асос солган. Браззавиль 1910—58 й. ларда Франция Экваториал Африкаси федерацияси ва Ўрта Конгонинг маъмурий маркази. 2-жаҳон уруши даврида генерал де Голль бошчилигидаги «Озод Франция» ҳаракатининг асосий таянч пунктларидан бири бўлган. 1958— 60 й. лар Мухтор Конго, 1960 й. дан Конго Республикаси пойтахти.

Браззавиль мамлакатнинг транспорт, асосий савдо-саноат ва молия маркази. Даре порти. Т. й. ва шоссе орқали денгиз порти ПуэнтНуар билан боғланган. Браззавильда ип йигириш, тўқимачилик, кимё (пластмасса буюмлар, сунъий матолар, бўёқ и. ч.), сигарета, гугурт фкалари, озиқ-овқат саноати ва б. корхоналар, халқаро аҳамиятга эга бўлган аэропорт бор. Балиқ қуритилади ва дудланади. Кема тузатиш корхоналари ишлаб турибди. Ҳунармандчилик (ёғочдан турли буюмлар ясаш, бадиий керамика) ривожланган. Шаҳар якинида ГЭС қурилган. Марказий Африка тадқиқот инти, Пастер инти, унт, миллий музей бор.

Loading...