БРЕДИХИН Фёдор Александрович (1831.26.11, Николаев 1904.1.5, Петербург) — рус астрономи, Петербург ФА акад. (1890). Россия Бош астрономик расадхонаси (Пулково) директори (1890—95). Астрономиянинг барча бўлимларига оид илмий ишларни бажарган ва кузатувлар олиб борган. Протуберанцспектрограф ёрдамида Қуёш хромосферасини текширди, Қуёш доғлари ва машъалларини суратга олди. Бредихин кометаларини текширишга оид ишлари б-н машҳур. Россия ФА президиуми астрономия соҳасидаги йирик ишларни тақдирлаш учун Бредихин номидаги мукофотни таъсис этди (1946). Ўзбекистон ФА акад. В. П. Шчеглов Бредихин мукофоти совриндори.