БРЭГГ

БРЭГГ (Bragg) — отабола инглиз физиклари; рентгенструктуравий таҳлил асосчилари. Қатор кристалларнинг атом тузилишларини рентген нурлари дифракциялари ёрдамида биринчи бўлиб тушунтириб беришган (1913). Нобель мукофоти лауреатлари (1915):

1) Уильям Генри (18621942), Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1806) ва президенти (1935—40);

2) Уильям Лоренс (1890— 1971), Кавендиш лаб. (1938—53) ва Кембриждаги Қироллик ин-ти (1954— 60) директори. Брэгг — Вульф шартини тадқиқ қилган.