БРЭГГВУЛЬФ ШАРТИ — тўлқин узунлигини ўзгартирмай кристаллдан сочилган рентген нурларининг интерференцион максимумлари вазиятини белгиловчи шарт. Инглиз физиги У. Л. Брэгг ва рус физиги Г. В. Вульф томонидан бир-биридан мустақил равишда 1913 й. топилган. Бу шартга кўра, рентген нурлари параллел кристаллографик текисликлар тизимидан қайтганда интерференцион максимумлар вужудга келади. Брэггвульф шарти —В. ш. ни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин: 2сЫпв=пК, бунда d — текисликлар орасидаги масофа, в — қайтарувчи текислик билан тушаётган нур орасидаги бурчак, X — рентген нурлари тўлқинлари узунлиги, п — нур қайтариш тартиби, яъни мусбат яхлит сон. Кристаллардан факат рентген нурлари эмас, балки у нурлар сочилганда (электронлар, протонлар ва нейтронлар дифракциясида) ҳам Брэггвульф шарти —В. ш. бажарилади.