БРЭИЛА

БРЭИЛА, Браила — Руминиянинг жан. шарқидаги шаҳар. Дунай дарёсининг чап сохдлида. Брэила жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 235 минг киши (1992). Брэила муҳим транспорт йўллари тугуни, мамлакатдаги энг йирик портлардан, денгиз кемалари борадиган охирги пункт. Саноатининг асосий тармоклари: металлсозлик ва машинасозлик (кемасозлик, қурилиш ва йўл машиналари ҳамда пўлат прокат), озиқ-овқат саноати (вино, ун, спиртарак). Тикувчилик, цемент, ёғочсозлик корхоналари бор. Б. яқинида қамишни қайта ишловчи, целлюлоза, картон, сунъий тола, корд ва б. ишлаб чиқарувчи 1ст бор. Шаҳар 6-а. дан маълум.