БРЕЖНЕВ Леонид Ильич

БРЕЖНЕВ Леонид Ильич (1906.19.12, Днепродзержинск — 1982.10.11, Москва) — КПСС МК 1 (196466) ва бош (1966—82) котиби, собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиуми раиси (196064, 197782). Маршал (1976). 1941—45 й. лардаги урушда сиёсий ишда. 1946 й. дан Украина (КПб) Запорожье, Днепропетровск вилоят қўмиталарининг 1котиби, 1950—52 й. ларда Молдавия (КПб) МК 1котиби. 1953 й. дан Армия ва Ҳарбийденгиз флоти Бош сиёсий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. 1954—56 й. ларда Қозоғистон КП МК 2котиби, 1котиби. 1952 — 53, 1956—60, 196364 й. ларда КПСС МК котиби. Н. С. Хрушчёвни ишдан мажбурлаб кетказиш ташкилотчиларидан бири (1964). Брежнев бош котиблик лавозимида ишлаган пайтда мамлакатда турғунлик кучайди, иқтисодиётда, жамиятнинг ижтимоий ва маънавий соҳаларида салбий жараёнлар авж олди. Иқтисодиётда экстенсив омилларга зўр берилди. Чехословакияга интервенция амалга оширилди (1968), Афғонистонга қўшинлар киритилди (1979).