БРЕМЕН

БРЕМЕНГермания ери ёки эркин Ганза шахри. Шим. Германия пасттекислигида, Везер дарёсининг Шимолий денгизга қуйилиш жойида, бир-биридан 65 км масофада жойлашган икки шаҳарБремен ва Бремерхафенни (аванпорт) ўз ичига олади, бу икки шаҳар оралиғидаги ерлар қуйи Саксония ҳудуди таркибида. Майд. 404 км2. Аҳолиси 680 минг киши (1995). Бремен — Германия ерларининг энг кичиги. Маъмурий маркази — Бремен ш.

Бременга 787 й. да епископ қароргоҳи сифатида асос солинган. 11-а. да у «Шимолий Рим» деб аталган. 1358 й. да Б. Ганза шаҳарлари иттифоқи аъзоси бўлган. 1646 й. да Эркин империя шаҳри ҳуқуқини олган. 1618—48 йлардаги 30 йиллик урушдан сўнг Бремен Швеция таркибига, 1715 й. да Ганноверга ўтди. 1815 й. да эркин шаҳар деб эълон қилинди. 1871 й. дан Германия таркибидаги эркин шаҳар.

Иқтисодининг пойдеворини порт хўжалиги, халқаро савдо ва юқори технологик маҳсулотлар и. ч. ташкил этади. Мамлакатнинг энг йирик денгиз портлари шу шаҳарларда жойлашган, улар юк ортиш ва тушириш жиҳатидан дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Бремерхафен портила юкларнинг катта қисми контейнерларда қабул қилинади ва жўнатилади. Бу портларда денгиз кемаларига тезкорлик билан хизмат кўрсатилади. Саноатида кемасозлик етакчи урин да. Авиасозлик ва космонавтика саноати ҳажми жиҳатидан ва бу соҳаларда янги технологияларни яратиш ва жорий этиш бўйича муҳим аҳамиятга эга. Автомобилсозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор.

Бремерхафенда Германия қутбни ўрганиш маркази жойлашган. Иқтисодининг яна бир муҳим тармоғи — туризм. Дунёга машҳур кемасозлик музейи, унт, и. т. институтлари, санъат мактаби бор. Кад. Б. СанктПетри готика собори, Уйғониш даврида қурилган бинолари билан машҳур.

Next Article

БРЕМСБЕРГ