БРЕМСБЕРГ (нем. Bremse — тормоз ва Berg — тепалик) — 1) юқори горизонтдаги фойдали қазилма механик қурилма ёрдамида пастки горизонтга тушириладиган кия ер ости йўлаги;
2) юкни вагонеткаларда қия т. й. дан пастга туширадиган қурилма. Вагонеткалар сим арқон (канат) нинг икки учига маҳкамлаб қўйилади. Сим арқон тормозли шкивга кийдирилади. Юкли вагонеткалар ўз оғирлиги билан пастга тушганда бўшаган вагонеткалар юқорига кўтарилади. Бремсбергдан ўрмон хўжалигида, кон ишларида, қурилиш ва б. ишларида фойдаланилади.