БРЕННЕР

БРЕННЕР — Эцтал ва Циллертал Альп тоғлари (Шарқий Альп тоғлари) ўртасидаги тоғ довони, Австрия билан Италия чегарасида. Бал. 1371 м. Б. орқали Инн дарёси водийсидан Адиже дарёси водийсига ўтиладиган 27 туннелли Инсбрук — Больцано т. й. (1867) ва автомобиль йўли қурилган.