БРЕША

БРЕША, Брешиа — Шим. Италия даги шаҳар. Альп тоғлари этагида, Ломбардияда, Бреша провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 197 минг киши (1990). Т. й. тугуни. Металлсозлик, машинасозлик (автомобиль йиғиш, қ. х. ва тўқимачилик машинасозлиги), кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат ва ҳарбий саноат ривожланган. Мусиқа асбоблари (орган) ишлаб чиқарилади. Адабиёт ва санъат академияси, унт, бадиий галереялар бор. Меъморий ёдгорликлардан қад. рим қурилишлари, ратуша (11—13-а. лар), Дуомо Веккью собори (11—15-а. лар) сақланган.