БРЕСТ ҚАЛЪАСИ

БРЕСТ ҚАЛЪАСИ — Белоруссиядаги Брест ш. теграсида жойлашган қаҳрамонқалъа. 1833—38 й. ларда қурилган, 19-а. охири — 20а. бошларида такомиллаштирилган. 2-жаҳон уруши йилларида Брест қалъасининг оз сонли гарнизони П. М. Гаврилов, И. Н. Зубачёв, Е. М. Фоминлар раҳбарлигида 1941 й. 22 июндан июль ойининг 20санасига қадар қуршовда қолиб немисфашист қўшинларининг куп карра устун булган ҳарбий кучларига қарши (ўқ дори, озиқ-овқат, сув танқислигига қарамасдан) Брест қалъасини мудофаа қилган. 1965 й. Б. қ. га қаҳрамонқалъа унвони берилган. 1971 й. дан мемориал мажмуа.