БРЕСТ СУЛҲИ

БРЕСТ СУЛҲИ (1918.3.3) совет Россияси билан Германия, АвстрияВенгрия, Болгария, Туркия ўртасида тузилган сулҳ битими. Унга кўра, Германия Польша, Болтиқбўйини, Белоруссия ва Закавказьенинг бир қисмини босиб олди, 6 млрд. марка микдорида контрибуция ундирди. Совет Россияси шўро ҳукуматини сақлаб қолиш мақсадида Брест сулҳини тузишга рози бўдди. Н. И. Бухарин бошчилигидаги с«ўл коммунистлар» гуруҳи Брест сулҳига қарши чиқди. Брест сулҳи 1918 й. 13 нояб. да, Германияда инқилоб бўлганидан кейин шўро ҳукумати томонидан бекор қилинди.