БРЕСТ

БРЕСТ (1921 й. гача Брест-Литовск, 1939 й. гача Брест-Луг) — Белоруссиядаги шахар. Брест вилоятининг маъмурий маркази. Мухавец дарёси Ғарбий Буг дарёсига қуйилиш ерида. Даре порти ва т. й. тугуни. Аҳолиси 278 минг киши (1999).

Дастлаб 1017 й. ги солномаларда Берестье номи билан тилга олинган. 11 а. да Туров князлиги қўл остида бўлган. 1044 й. да Киев князлиги босиб олган ва 12-а. ўрталаридан Волинск князлигига тобе бўлган. 1319 й. да Литва князлиги босиб олган. Люблин унияси бўйича Брест 1569 й. Речь Посполита таркибига кирган. 1596 й. Б. да Брест унияси эълон килинди. 1795 й. да Брестни Россия босиб олди. 19-а. нинг 30-й. ларидан бошлаб Брест қалъа б-н мустаҳкамланди. 20-а. бошларида Б. Россия империясининг ғарбий чегарасидаги энг мустаҳкам қалъага айланди. 1918 й. Б. да Россия билан Германия ўртасида Брест сулҳи тузилди. 1919 й. дан Б. Польша, 1939 й. дан Белоруссия таркибида. Уруш йилларида (1941—45) Брестда шиддатли жанглар бўлган. Брест 1944 й. дан кейин қайта тикланди ва замонавий бинолар қурилиши ҳисобига кенгайди.

Брест — йирик саноат ва маданият маркази. Машинасозлик, енгил, озиқовқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Уйрўзғор кимёси маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебель ишлаб чиқарилади. 2 олий ўқув юрти, 2 театр, ўлкашунослик музейи ва Брест қалъаси мудофааси музейи бор.

Prev Article

БРЕМЕН