БРЕТАНЬ

БРЕТАНЬ — Франциянинг ғарбий кисмидаги тарихий вилоят. Б. ҳудудида Финистер, КотдюНор, Морбиан, Иль ва Вилен, қисман Атлантика Луараси (Қуйи Луара) департаментлари бор. 27,2 минг км2. Аҳсшиси 2,8 млн. киши (1992). Бош шахри — Рен. 9-а. ўрталаридан герцоглик. 12-а. 2-ярми — 13-а. да Англия, сўнгра Франция қиролларининг вассали. 1491 й. дан Франция билан шахсий уния (иттифоқ) да. 1532 й. да Францияга қўшиб олинган. 1790 й. гача провинция мақомида булган.