БРЕТАНЬ

БРЕТАНЬФранция шим. гарбидаги ярим орол. Майд. 35 минг км2, уз. 200 км. Кирғоқлари тик, кучли емирилган. Ер юзаси сертепа текислик, бал. 384 м гача (Арморикан қири). Ўртача йиллик ёғин 800—1200 мм. Дуб, қорақайин ўрмонлари бор. Вереска чакалакзорлари, торфли ерлар кенг тарқалган. Сабзавотчилик, гўштсут чорвачилиги ривожланган, балиқ овланади. Йирик порт шаҳарлари — Нант ва Брест.