БРЕТТОНВУДС БИТИМИ

БРЕТТОНВУДС БИТИМИ — 1944 й. 1—29 июлда 44 мамлакат иштирокида Бреттон Вудс (АҚШ)да ўтказилган валюта молия конференциясида имзоланган битим. Халқаро валюта фонды (ХВФ) ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкини тузиш лойиҳалари тўғрисидаги бу конференцияда Халқаро валюта фонди ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки уставларининг таркибий қисми бўлган «якунловчи ҳужжат» имзоланди. БВ. б. га кура, Халқаро валюта фонди аъзолари бўлган мамлакатлар ўз валюталари курсини АҚШ доллари ёки олтинда белгилашга ўтдилар. Бу битим асосида шаклланган БреттонВудс валюта тизими 70-й. лар бошига қадар амалда бўлди. 1971 й. дан Ғарбий Германия маркаси ва Голландия гульдени куреларининг эркин белгиланиши ҳамда АҚШ долларни расмий курс буйича олтинга алмаштиришдан бош тортиши натижасида бу тизим барҳам топди (к,. Ямайка валюта тизими).