БРЕЙ

БРЕЙ (Вгау) Жон Фрэнсис (18091895) — инглиз иқтисодчиси, социал утопист, Р. Оуэн издоши. Вашингтонда инглиз эмигранти оиласида туғилган. 30-й. ларда ишчилар ҳаракатига қатнашди, шу пайтнинг ўзида чартистлар билан ҳам яқин алоқада бўлди. Брей «Меҳнатга муносабатдаги ноҳақликлар ва уларни бартараф этиш воситалари» асари (1839)да капиталистик жамиятнинг иқтисодий ислоҳ этиш дастурини олға сурган. Брей фикрича, и. ч. воситаларига хусусий мулкчиликни ва унга асосланган ёлланма меҳнат тизимини товарпул муносабатларини ислоҳ этиш, айирбошлашда эквивалентликка аниқ риоя килиш, шунингдек капиталистик хўжалик юритиш шакллари ўрнига ишчилар акциядорлик жамиятлари барпо этиш йўли билан тугатиш мумкин. Брей ғоялари кейинчалик П. Ж. Прудонинг утопик социализм назариясида ривожлантирилган.