БРЕЙТОВО ЧЎЧҚА ЗОТИ

БРЕЙТОВО ЧЎЧҚА ЗОТИгўшт ва ёғ (сало) берадиган зот. Россиянинг Ярославль вилояти Брейтово тумани хўжаликларида маҳаллий кеч етиладиган чўчқаларни йирик ва ўртача оқ, литва оқ ва дания ландрас чўчқа зотлари билан чатиштириб чиқарилган. 1948 й. да зот сифатида тасдиқланган. Брейтово чўчқа зоти гўштдор, танаси бақувват. Бўйни калта, кўкраги кенг, бикини юмалоқ. Вояга етган эркагининг тирик вазни 300 — 320 кг. Урғочи чўчқаларининг вазни 230—250 кг. Ҳар гал 10—11 бола туғади. Боласининг вазни 6,5—7 ойликда 90— 100 кг гача боради. Брейтово чўчқа зоти Ўзбекистонда ҳам тарқалган.