БРЕЗЕНТ

БРЕЗЕНТ (голландча presenning) — намга чидамли ва чиришга қарши модда (эмульсия) шимдирилган сув ўтказмас мато. Зиғир толасидан ёки зиғир толаси б-н пахта толаси аралашмасидан тўқилади. Ундан чодир, плашпалатка, махсус кийимбош, пойабзал тикилади. Очиқда сақланадиган юкларни, пахта ғарамларини қорёмғир ва қуёш таъсиридан сақлаш учун ҳам ишлатилади.