БРИДЕР

БРИДЕР (инг. breeder — ишлаб чиқарувчи) — ядро ёнилғисини кўплаб қайта ишлайдиган реактор. Амалиётда катта аҳамият касб этади. Бридерда электр энергияси ишлаб чиқарилиши билан бирга ядро реакцияси ҳисобига жадал равишда янги ёнилғи и. ч. амалга ошади.