БРИГАДА

БРИГАДА (франц. brigade; итал. brigata — жамият, отряд) — 1) барча турдаги қуролли кучлар, қўшин турлари ва махсус қўшинлар бўлинмаларининг тактик бирлашмаси; турли мамлакатларда 16-а. нинг 2-ярмидан, Рогсияда 18а. бошидан мавжуд. Қурукликдаги қўшинларда Бригада, одатда, бир неча батальон (дивизион) ва махсус қўшинлар бўлинмаларидан иборат бўлади. Бригада алоҳида ёки дивизия таркибига кириши мумкин;

2) алоҳида ишлар мажмуасини биргаликда бажарувчи кишилар гуруҳи.